Бўзатовда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда туманда 2 минг 340 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Йилнинг дастлабки тўрт ойида 524 та иш ўрни ташкил этиш белгиланган бўлса, амалда 914 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-29888]
Туманда ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида имтиёзли кредитлар ажратилиб, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилмоқда. Хусусан, Бўзатов шаҳарчасида яшовчи Қиёс Кевлимжаев “Халқ банки”дан олган имтиёзли кредит ҳисобидан чорвачилик фаолиятини ташкил этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА