Боёвутдаги мактаб замонавий жиҳозланди
Янги ўқув йилида Сирдарё вилоятининг олис ҳудудидаги Боёвут тумани “Гулбоғ” маҳалласидаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг қувончига қувонч қўшиладиган бўлди.
Ушбу мактаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида замонавий ускуналар билан таъминланаётган ижтимоий соҳа объектларидан биридир. Ўқувчилар учун муносиб ва замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида илгари сурилган ташаббус 3 мингдан зиёд овоз тўплади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 700 миллион сўм ажратилди. Мактабга 22 ақлли ўқув доскалари, 3 компьютер жамланмаси, мактаб ҳудуди ҳамда синф хоналари учун видео кузатув мосламалари, радио узел каби ускуналар олиб келиб ўрнатилди.
[gallery-12725]
Ш.Суяров, ЎзА.