Бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors” қўшма корхонаси қошидаги ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти (БПТ)да ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.
Партия фаоллари даврасида ўтказилган тадбирда корхонанинг 2024 йил давомида амалга оширган ишлари, шунингдек салкам 20 йиллик ҳамкорлик давомида ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб, корхонанинг эришган ютуқлари, давлатимиз иқтисодиёти ва халқаро нуфузини оширишдаги хизматлари сарҳисоб қилинди. Бошланғич партия ташкилотининг 2025 йил учун иш режаси тасдиқланди. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”да кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2025 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.
[gallery-21900]
Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди. Корхона қошидаги БПТ раислигига Ш. Мамиров номзоди кўрсатилди ва барча партия фаоллари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Йиғилиш якунида бир гуруҳ фаол аъзоларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА