Бош қомусимизни мадҳ этиб...
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, корхона-ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Жорий йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар хусусида сўз борди.
Поёнига етаётган 2021 йил ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин, серқуёш диёримизда тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳити барқарордир.

Давлат раҳбари томонидан Конституциямиз негизида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси ўтган 5 йил давомида давлат ва жамиятни ривожлантиришни мутлақо янги босқичига олиб чиқди. Янги Тараққиёт стратегияси эса – янги Ўзбекистоннинг янги марраларни забт этишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Вилоят санъат усталари, ёш хонандалар, опера ижрочилари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов.(сурат), ЎзА