Бош прокурор ўринбосари тарбия колониясида маҳкумлар билан мулоқот қилди
Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамов Зангиота туманида жойлашган 24-сонли тарбия колониясига ташриф буюрди.
Жазо муддатини ўтаётган вояга етмаган маҳкумларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, кутубхона фаолияти ҳамда уларга яратилган шарт-шароитлар ва бошқа қонунийликка риоя этилиши аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш давомида жазо муддатини ўтаётган вояга етмаганлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари ва жиноят-ижроия қонунчилиги талабларига риоя қилиниши ҳолати муҳокама қилинди.

Вояга етмаган шахсларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ижроси билан яқиндан танишилди.
Тизимда олиб борилаётган ишларнинг сифатли бажарилишини доимий назорат қилиб бориш юзасидан масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Н.Абдураимова, ЎзА