Боррель Киевга борди — сўнгги сафар
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида Украина пойтахти Киевга боргани ҳақида ёзди.
— Бу Россиянинг кенг кўламли босқини бошлангандан бери Киевга бешинчи ташрифим ва ушбу лавозимдаги сўнгги сафарим, деган у. — Европа Украинани қўллаб-қувватлаши мен учун устувор вазифа эди ва мазкур масала ЕИ кун тартибидаги асосий бандлардан бири бўлиб қолади.
Борреллнинг ўрнига тайинланган Эстония собиқ Бош вазири Кая Каллас ҳам Россия билан зиддиятда Украина тарафдори сифатида танилган.
Б.Худойбердиев, ЎзА