Бордо шаҳрида ҳукумат қароргоҳи таланди
Франция жануби-ғарбидаги Бордо шаҳри префект қароргоҳи норозилик намойиши пайти талон-тарож қилинди. Ҳодисага миллий полициянинг элита бўлинмаси аралашган.
– Бир неча киши бинога бостириб кириб, тартибсизлик юзага келтирган, – деди префектура матбуот котиби AFP мухбирига.
Маҳаллий ҳокимият вакили Софи Брока қароргоҳга қилинган ҳужум ва шаҳар марказидаги дўконлар таланишини кескин қоралаган.
А.Маматов, ЎзА