Болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Адиба-Нозанин-Сожида” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотида келажак эгаларини баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.
[gallery-6529]
2020 йилда ташкил этилган ташкилот 100 ўринга мўлжалланган. Бу ерда болажонларнинг дастлабки билими ва кўникмасини шакллантирувчи машғулотлар замонавий педагогик андозалар асосида қизиқарли ташкил этилади. Ментал арифметика, инглиз тили, мусиқа дарслари билан биргаликда шахмат-шашка тўгараклари йўлга қўйилган.
Муассасанинг 8 нафар тарбиячи-педагоги кичкинтойларнинг ҳар бир куни мазмунли ва самарали ўтиши учун бор маҳорат ва имкониятини ишга солмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА