Болажонлар учун яна бир совға
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги "Дўстлик" МФЙда болажонлар тарбия маскани — 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
Ушбу маскан 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, “Дўстлик” маҳалласидаги 3-7 ёшли болаларнинг қарийб 60 фоизини таълим-тарбия билан қамраб олиш имкониятига эга. МТТ 5 миллиард 450 миллион сўм маблағлар эвазига бунёд этилди.


МТТнинг очилиш тадбирида сўзга чиққанлар мактабгача таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида гапирди. Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий МТТнинг бунёд этилиши бунинг ёрқин далили эканлиги қайд этилди.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА