“Болажон”да мароқли ҳордиқ
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида “НКМК жамғармаси” давлат муассасасига қарашли “Болажон” ёзги соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилда 4 мавсумда жами 1 минг 720 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқариши режалаштирилган.
[gallery-12378]
Оромгоҳ жамоаси болаларнинг таътил мавсуми унутилмас таассуротларга бой бўлиб ўтиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этган. Бу ерда болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўнга яқин тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Болалар белгиланган кунлик дастур асосида турли машғулотларда, тадбир ва спорт мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. “Навоий” овқатланиш комбинати томонидан уларнинг 5 маҳал овқатланиши ташкил этилган.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА