Бокудаги саммитда Ўзбекистон ташаббуслари
Парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимизнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган еттинчи саммитидаги иштироки ҳамда илгари сурган ташаббуслари аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада Ўзбекистон раҳбарининг очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка қаратилган таклифлари Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, транспорт-энергетика лойиҳаларини кенгайтириш, савдо ва рақамли алоқаларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш бўйича ташаббуслар бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, депутатлар инсон салоҳиятини ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифларни алоҳида эътироф этди.
Йиғилишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
М.Комилова,
ЎзА