Боксчиларимиз халқаро турнирда 5 та олтинни қўлга киритди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. 34- маротаба ўтказилган мазкур мусобақада турли давлатлардан келган боксчилар қатори ўзбек чарм қўлқоп усталари ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Жумладан, мусобақада терма жамоамиз аъзоларининг 5 нафари финалга қадар етиб келди ва якунда олтин медаль билан тақдирланди. Ушбу натижа эса, термамизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишини таъминлади.
Қуйида халқаро турнирда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган боксчиларимиз билан танишасиз:
Олтин медаль:
-65 кг. Илҳомжон Эргашев
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-60 кг. Ситора Турдибекова
+80 кг. Собирахон Шаҳобиддинова
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА