Боксчиларимиз “World Boxing” кубогида муваффақиятли старт олди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи ўтказилмоқда. Мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган беллашувларда 4 нафар вакилимиз рингга кўтарилди.
Жумладан, мусобақада Азиза Зокирова -70 кг. вазнда нигериялик Мбата Патрисиани 5:0 ҳисобида таслим этган бўлса, Адҳамжон Муҳиддинов -65 кг. вазн тоифасида Жанубий Корея вакили Жанг Донг Ванни 5:0, Ҳалимжон Мамасолиев эса +90 кг. вазнда австриялик Аҳмед Ҳагагни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда ярим финалга йўл олди. Афсуски, вазни -54 кг. бўлган Нигина Ўктамова мезбон Преетига кутилмаганда имкониятни бой берди;
Бугун “World Boxing” ташкилоти кубоги баҳслари доирасида 7 нафар вакилимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
-57 кг: Ситора Турдибекова – Ву Ши Йи (Хитой Тайпейи);
-55 кг: Самандар Олимов – Шин Жае Ёнг (Жанубий Корея) ;
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов – Аман Консбеков (Қозоғистон) ;
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров – Богдан Толмачов (Украина) ;
-50 кг: Асилбек Жалилов – Ён Тае Геун (Жанубий Корея) ;
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов – Ким Жунсу (Жанубий Корея) ;
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев – Жон Лачлан (Австралия)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА