Боксчиларимиз ҳарбийлар ўртасидаги чемпионатда
Эрта тонгда мамлакатимиз боксчилар жамоаси Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўл олишади.
Ўзбекистон бокс федерациясидан маълум қилишларича, 18-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган 58-жаҳон чемппиионатида вакилларимиз қуйидаги таркибда қатнашади: Ўғил болалардан Абдумажид Маннопов(49), Фозилжон Абдумуродов(52), Самандар Холмуродов(56), Шунқор Абдурасулов(60), Мужибилло Турсунов(64), Билол Мирзараҳимов(69), Нурислом Исмоилов(75), Шоҳрух Рустамов(81), Жавоҳир Тоғаймуродов(91) ва Лазиз Муллажонов(+91) ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлиги учун жанг олиб борса, қизлардан Азиза Ёқубова(51), Ситора Турдибекова(57), Райҳона Қодирова(60), Навбаҳор Ҳамидова(69) ҳамда Мавлуда Мавлонова(75) Москва рингларида баҳсларга киришади.
Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатида ўзбекистонлик тажрибали реферилар Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов қайд этилган.
Т. Рўзиев, ЎзА