Бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ярим финал баҳслари старт олади
Бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финал босқичи якунланиб, ярим финалга йўл олган спортчилар номи маълум бўлди.
Унга кўра мазкур босқичга Ҳиндистон — 16 нафар, Қозоғистон — 13 нафар, Ўзбекистон — 11 нафар, Хитой — 8 нафар, Мўғулистон — 5 нафар, Таиланд — 4 нафар, Хитой Тайпейи — 4 нафар, Япония — 4 нафар, Шимолий Корея — 3 нафар, Тожикистон — 3 нафар, Иордания — 3 нафар, Жанубий Корея — 2 нафар, Филиппин — 1 нафар, Туркманистон — 1 нафар боксчилар билан етиб келди.
Мусобақанинг ярим финал жанглари 6–7 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ушбу босқичда ғолиб бўлган боксчилар финалга йўлланма олади.
Ярим финал баҳсларида бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили рингга кўтарилади.
Жуфтликлар:
-70 кг: Ойша Тоирова — Арундҳати Чоудҳари (Ҳиндистон)
-75 кг: Азиза Зокирова — Ловлина Боргохаин (Ҳиндистон)
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Дина Исламбекова (Қозоғистон)
-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов — Шион Нишияма (Япония)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА