Боғча болалари ўртасида шахмат мусобақаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 нафар ўғил-қиз иштирок этди.
Ёш шахматчилар ўртасидаги беллашувлар қизиқарли ва муросасиз кечди. Якунда ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Натижалар қуйидагича:
Ўғил болалар ўртасида:
- 1-ўрин — Миркамол Нормаматов (Бойсун тумани, 7-сонли ДМТТ);
- 2-ўрин — Аброржон Тошпўлатов (Термиз шаҳри, 27-сонли ДМТТ);
- 3-ўрин — Аброр Омонов (Жарқўрғон тумани, 34-сонли ДМТТ).
Қиз болалар ўртасида:
- 1-ўрин — Хусния Нуриддинова (Термиз шаҳри, “Волшебний замок” НМТТ);
- 2-ўрин — Асила Шодмонова (Жарқўрғон тумани, 26-сонли ДМТТ);
- 3-ўрин — Дилара Сафарова (Шўрчи тумани, 12-сонли ДМТТ).
[gallery-28171]
Тадбир ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, мантиқий фикрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда шахматга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА