Бобуржон Омонов Параосиё ўйинлари чемпиони
Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган V ёзги Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони яна учтага кўпайди.
Маълумот учун, пара енгил атлетика баҳсларининг эркаклар ўртасидаги F41 классида ядро улоқтириш бўйича мамлакатимиз шарафини Бобуржон Омонов муносиб ҳимоя қилди. Хусусан Бобуржон 13,07 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз ушбу натижаси билан мусобақа рекордини ҳам янгилади.
Аёллар ўртасида Т37 классида узунликка сакраш баҳсларида Сабина Суханова 4,39 метр натижа билан кумуш, Шаҳина Азимова эса 4,12 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида иштирок этган Муслима Одилова 1 дақиқа 12.99 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди. Пара таэквондонинг +80 кг. вазн тоифаси финалида Умаржон Мўйдинов кумуш медални қўлга киритди.
Айни дамга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 27 та олтин, 29 та кумуш ва 30 та бронза, жами 86 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА