БМТ вакиллари Польша ва Беларусь чегарасидаги мигрантлар билан мулоқот қилди
БМТнинг икки ташкилоти – қочоқлар ишлари бўйича олий комиссар бошқармаси ва Халқаро миграция ташкилоти вакиллари Польша ва Беларусь чегарасидаги ироқлик ва бошқа давлатлардан келган мигрантлар томонидан тартибсиз ҳолга келтирилган лагерга борди.
Делегациялар бир неча таржимонлар воситасида лагердагилар билан мулоқот қилди, деб хабар беради “РБК” мухбири.
“Вазиятга ечим топишга ҳаракат қиламиз, муҳокамани Минскда ҳам давом эттирамиз”, деди қочоқлар бўйича олий комиссар бошқармасининг Беларусдаги вакили Мамо Мулусеу.
Совуқ кунларнинг бошланишини ҳисобга олиниб, қочоқларга иссиқ бошпана ташкил қилиш имкони ўрганилади.
Икки ташкилот ҳам томонларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақиради.
“Уйига қайтишни истовчи мигрантлар жуда оз”, дейди Беларусь инсон ҳуқуқлари бўйича маркази вакили Дмитрий Беляков.
Унингча, чегарадаги вазият мигрантларнинг юпунлигидан келиб чиқиб вирус тарқалиши бўйича ҳам хавфли ҳисобланади.
З.Мирзабоева, ЎзА