БМТ Трампнинг Эрон хусусидаги гапларидан хавотирда
АҚШнинг Эрон фуқаролик инфратузилмалари – кўприклар ва электр станцияларига эҳтимолий зарбалари халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади, деди БМТ Бош котиби вакили Стефан Дужаррик.
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларга зарар етказиш билан таҳдид қилиб, Ҳурмуз бўғозини қайта очишни, акс ҳолда эронликлар “дўзахда яшайдилар”, дея таъкидлади.
- Биз АҚШнинг Эрон электр станциялари, кўприклар ва бошқа инфратузилмаларга эҳтимолий ҳужумларидан хавотирдамиз, -деди Дужаррик журналистларга берган интервьюсида.
Бундай зарбалар уруш жинояти ҳисобланадими ёки йўқми деган саволга у: “Бу ҳолат халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади”, дея жавоб қайтарди.
С.Раҳимов, ЎзА