Блинкен Россияга оид баёнот берди
Давлат котиби Энтони Блинкен Франциянинг LCI телеканалига интервьюсида Украинада Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашув АҚШ манфаатига жавоб бермаслигини таъкидлади.
– Украина заминида умуман америкалик аскар бўлмайди, – деди дипломат. – Қўшма Штатлар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Россияга бевосита қарши бормайди.
Февраль ойида Франция Президенти Эммануэль Макрон Париж Москва урушда ғалаба қилмаслиги учун барча чорани кўриши ҳақида гапирганди. Унинг айтишича, ғарб мамлакатлари раҳбарлари Украинага қўшин жўнатиш эҳтимолини муҳокама қилган, лекин ушбу масалада бир тўхтамга келинмаган. Ўшанда Макрон Париж учун Киевга ёрдам бериш бўйича чегара ёки қизил чизиқ йўқлигини ҳам қўшимча қилган.