Биз синовни бирга енгамиз
Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Биз синовни бирга енгамиз!” номли хайрия акцияси ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Биз синовни бирга енгамиз!” номли хайрия акцияси ташкил этилди.

Нуроний отахон ва онахонлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, якка-ёлғиз кексалар, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемияси пайтида далда бўлиш ва ҳимоялаш мақсадида ташкил этилган акцияда вилоятда фаолият юритаётган “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги, “Дармон фарм”, “Тозалик маликаси”, “Юрт ризқи насчилик” масъулияти чекланган жамияти, “Оригинал” савдо мажмуаси каби тадбиркорлик субъектлари ҳам фаол иштирок этди. Ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб ва шахсий гигиена воситалари аҳолига тарқатилди.

Акция давомида биринчи навбатда кўп қаватли уйларда яшовчи, карантин давомида уйидан чиқиш имконияти чекланган 100 нафар нуроний отахон ва онахонлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, якка-ёлғиз кексалар, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун бадиий китоблар, коронавирусдан ҳимояларниш йўл-йўриқлари кўрсатилган тарғибот материаллари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва шахсий гигиена воситалари ҳадя қилинди.

Масалан, Қарши шаҳридаги Қарлиқбоғот маҳалласида яшовчи Марғуба Қойилованинг уч нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, уларнинг бир нафари туғма юрак пароги билан хасталанган. Акция доирасида ушбу хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва коронавирусга қарши воситалар совға қилинди. Шунингдек, Қарши шаҳридаги Мағзон маҳалласида яшовчи Зокир Носиров ҳам иккинчи гуруҳ ногирони бўлгани боис қийналиб қолган. Жисмоний меҳнатга жуда қийналади. Уч нафар фарзанди бор. Ташкилотчиларнинг унинг хонадонига ҳам ташриф буюриши оила аъзоларини хушнуд қилди.
Акция вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.