Битирувчилар бандлиги — доимий эътиборда
Қарши туманидаги Қоратепа хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 1 минг 800 нафардан зиёд ёшлар ўнга яқин мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда.
Қарши туманидаги Қоратепа хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 1 минг 800 нафардан зиёд ёшлар ўнга яқин мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда.Коллежда футбол, шахмат-шашка, қўл тўпи каби спортнинг қатор турлари бўйича ҳамда "Ораста қизлар", “Зулфияхоним издошлари" тўгараклари ташкил қилинган.
Ўқув даргоҳида битирувчилар бандлигини таъминлаш борасида ибратли тажриба тўпланган. Ўтган йили 512 нафар битирувчининг 460 га яқини бириктирилган корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 8 нафари эса олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Жорий йилда таълим муассасасини битираётган 480 нафар ўғил-қизга ҳам ўз мутахассислиги бўйича доимий даромад манбаига эга бўлиши учун кўмаклашиш чора-тадбирлари изчил олиб борилмоқда.