Бишкекда комендантлик ҳолати
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага келганлиги муносабати билан 25 мартдан комендантлик ҳолати эълон қилинди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага келганлиги муносабати билан 25 мартдан комендантлик ҳолати эълон қилинди. Бу ҳақда ОАВ учун уюштирилган матбуот анжуманида мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Алмаз Орозалиев баёнот берди.
“24.kg” тарқатган хабарга кўра, жорий қилинган янги тартиб амал қиладиган муддатда кеч соат 20:00 дан эрталабки 07:00 гача аҳолининг кўчага чиқишига рухсат этилмайди. Пойтахт меҳмонлари бугун тунги 24:00 га қадар Бишкекни тарк этишлари лозим.
Бош штаб раҳбари Райимберди Дуйшенбиевнинг айтишича, комендантлик ҳолати қоидаларини бузган, шунингдек ҳарбий хизматчилар ёки милиционерларга бўйсинмаган шахслар жавобгарликка тортилади.