Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун муносабати билан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.


Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, зиёлилар, кенг жамоатчилик иштирок этган маросимда Қарши шаҳрида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.


Қарши давлат университетида “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси” мавзусида конференция ўтказилди.

Шу куни Қарши шаҳри, Китоб ва Қамаши туманларидаги Меҳрибонлик уйлари, Гўдаклар ва Мурувват уйларида эҳсон оши тортилди.