Бир кунга метро ҳамма учун бепул бўлади
2023 йил 31 декабр санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкилот 31 декабр кунги иш жадвалини эълон қилган эди. Унга кўра, барча метро бекатлари 31 декабр соат 5:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабр, 2024 йил 1-2 январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Сардорбек Поёнов,ЎзА