“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи”
“Аёллар қаноти”нинг “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси хотин-қизларга кўмакчи вазифасини ўтамоқда. Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Аҳмедованинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари эътиборга сазовор.
Депутат томонидан тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўтказиб келинаётган ўқув ва семинар машғулотлари, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ҳамда бизнес учрашувлар ўз самарасини бермоқда.



– Бухоро шаҳридаги “Касб-ҳунар инновацион ўқув маркази”, Пешку ва Вобкент туманларидаги “Касб-ҳунар ўқув марказ”лари орқали минглаб ишсиз хотин-қизлар ўз ҳунарига эга бўлди. Ўтган йиллар давомида 3657 нафар хотин-қизлар иқтисодий, ҳуқуқий ва тадбиркорлик билим ва кўникмалари оширилди. Натижада 1678 нафар аёл ўз бизнесини йўлга қўйди, янги иш ўринларини яратди, – дейди Дилбар Аҳмедова.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири