Билл Гейтс пандемия қачон тугашини башорат қилди
Миллиардернинг ҳисоб-китобича, COVID-19га ривожланган мамлакатларда 2021 йил охиригача, бошқа давлатларда эса 2022 йил охирида чек қўйилади.
Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг таъкидлашича, бир қатор мамлакатларда коронавирус пандемияси 2021 йил охирида тугайди. У Wired нашрига берган интервьюсида шу ҳақдаги фикрларини баён қилди.
Пандемия мамлакатларга бир неча триллион долларлик иқтисодий зарар келтирди, бироқ вакцина яратишга йўналтирилаётган инвестицияларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Миллиардернинг ҳисоб-китобича, COVID-19га ривожланган мамлакатларда 2021 йил охиригача, бошқа давлатларда эса 2022 йил охирида чек қўйилади.
Microsoft асосчисининг фикрича, пандемия инсониятни кўп йиллар орқага улоқтириб ташлади. «2020 йил бошидаги ҳолатимизга қайтгунимизча йиллар ўтади», деди у .
Билл Гейтс вирус тарқалишига қарши АҚШ ҳукумати қўллаган чораларга баҳо берар экан, одамларнинг ҳаракатланишини чеклаш жуда кеч жорий қилинганини айтди. Миллиардернинг фикрича, АҚШда амалга оширилаётган тестларнинг аксарияти «мутлақо яроқсиз».
Бундан аввал Билл Гейтс атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳам инсониятга COVID-19 пандемияси каби катта зарар келтиришини айтган эди.