“Bezalt Granite” МЧЖ фаолияти ўрганилди
Атроф-муҳит ва атмосфера мусаффолигини сақлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг табиатга зарарининг олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлари томонидан барча ҳудудда мунтазам равишда ўрганишлар олиб борилади.
Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Bezalt Granite” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида ишлаб чиқариш жараёнида атмосферага заҳарли ташламалар чиқишининг олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, корхона фаолиятида экологик талаб ва меъёрларга риоя этилиши, иситиш тизимининг атроф-муҳитга таъсири, чиқиндиларни бошқариш ҳамда экологик хавфсизлик чоралари ҳам ўрганилди.
Мутахассислар томонидан аниқланган айрим камчиликлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.
М.Комилова, ЎзА