“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бошланди
Наманган туманидаги 13-умумтаълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига старт берилди.
Мусобақани очилишига бағишлаб ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Садриддин Мўминов сўз олиб, иштирокчиларга омад тилади.
Олимпиаданинг ушбу мавсуми сентябрь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда ёшлар санъат-маданият, спорт, китобхонлик ва интеллектуал ўйин йўналишидаги мусобақа ва танловларда иштирок этиши мумкин.
[gallery-13552]
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг мини футбол, волейбол, шашка, стол тенниси, қувноқ стартлар, енгил атлетика бўйича мусобақалар, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда ёшларда саҳна маданиятини шакллантиришга хизмат қилувчи “Қувноқлар ва зукколар” танловини ўтказиш белгиланган.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар