Берлин-Бранденбург аэропорти ёпилди
Германиядаги Берлин-Бранденбург халқаро аэропорти ноқулай об-ҳаво шароити сабаб фаолиятини тўхтатди. Учиш-қўниш йўлакларида кучли яхмалак юзага келгани туфайли қўналға 5 февраль кечқурун самолёт қабул қилиш ва жўнатишни бутунлай тўхтатган. 6 февраль кунги парвозлар ҳаммаси бекор қилинган.
Аэропорт маъмурияти ерни қоплаган музга ишлов бериш амалиёти ҳозирча самара бермаётганини таъкидлаган.
Дарвоқе, Берлин-Бранденбург ГФРнинг учинчи энг йирик ва гавжум аэропорти ҳисобланади.
Д.Ҳакимов, ЎзА