Беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази 375 ўринли стационар шифохона ва 200 қатновга мўлжалланган консультатив поликлиникага эга.
Шифо масканида гастроэнтерология, гематология, нефрология, пульмонология ва аллергология, ревматология, неврология, абдоминал-хирургия, травматология ва ортопедия, нейрохирургия, урология, отоларингология ва юз-жағ хирургияси, йирингли хирургия, кўкрак қафаси ва қон томир хирургияси, реанимация-анестезиология, интенсив терапия бўлимлари ишлаб турибди. Барча бўлимлар зарур тиббий жиҳозлар, анжом ва ускуналар билан таъминланган.
[gallery-12265]
Марказнинг консультатив поликлиника бўлими йилига 70-75 минг нафар беморга хизмат кўрсатмоқда. Унда буйрак, ошқозон-ичак ва жигар, артрит, бош мия қон-томир, ўпка, аллергик ва бошқа касалликлари билан оғриган беморлар малакали шифокорлар томонидан даволанмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА