Бемор болалар ва аёлларга янги йил совғалари (+видео)
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва вилоят онкология диспансерида бўлиб, тиббиёт муассасаларида даволанаётган болажонлар ҳамда аёллар ҳолидан хабар олди.
Замонавий усулда жиҳозланиб, болажонларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш учун барча қулайликка эга бўлган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 230 дан ортиқ ўғил-қиз янги йилни кутиб олмоқда. Тубдан реконструкция қилинган вилоят онкология диспансерида 40 нафар бемор даволанаётир.



Вилоят раҳбари шифохоналарда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шифокорлар ва беморлар билан суҳбатлашди. Даволанаётган болалар ва аёлларни янги йил байрами билан табриклаб, уларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирди. Байрам совғаларини топширди.
<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/PZ1pntes1GY" title="Bemor bolalar va ayollarga yangi yil sovgʻalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири