Бемақсад ҳаракатланишга чек қўйилди
“Уйда қолинг!” бу оддий чақириқ эмас. Исботини неча йиллар илгари тасдиқ этган ушбу огоҳлик бугунги кунда жаҳон миқёсида ягона шиорга айланди.
“Уйда қолинг!” бу оддий чақириқ эмас. Исботини неча йиллар илгари тасдиқ этган ушбу огоҳлик бугунги кунда жаҳон миқёсида ягона шиорга айланди. Шундай бўлсада бундайин чақириқларга беписанд қараб, олиб боррилаётган назорат тадбирларига бепарволарча қараётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас.
Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва пост патрул хизмати ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг карантин меъёрларига қатъий амал қилишлари юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу йилнинг 14 апрель кунига қадар махсус рухсатномасиз ҳаракатланган 1642 нафар хайдовчиларнинг тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқаргани аниқланиб, карантин қоидаларини бузгани учун уларнинг автомашиналари жарима майдонига тортилди.
- Фуқароларнинг хавфсиз ҳаёти ва саломатлигини таъминлашга қаратилган 11 апрель кунги назорат ишларида велосипеддан фойдаланган 69 нафар фуқароларга қонуний чоралар кўрилди, - дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Сардорбек Болтабоев. – Махсус рухсатномагаэга бўлмай тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарган 176 нафар хайдовчилар карантин қоидаларини бузгани боис жаримага тортилди.
Бундан ташқари огоҳлантирилишларга қарамай мототранспорт, велосипеддан фойдаланаётган фуқароларга ҳам қонуний чоралар кўрилмоқда. 6 апрель санасидан ҳозирги кунга қадар 622 та велосипед, 17 та мототранспорт, 6 та скутер фойдаланучиларига нисбатан баённомалар расмийлаштирилди. Ушбумототранспорт ва велосипедлар карантин муддати тугагунга қадар жарима майдонига тортилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, карантин даври эълон қилинган вақтдан бошлаб ҳозиргача вилоят бўйича қоидларга бўйсунмаслик билан боғлиқ жами 3416 та ҳолат аниқланди.
Шундан 135 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 3107 таси тиббий ниқоб тақиш қоидаларини бузиш, 172 таси бошқа ҳолатлардир.
Карантин меъёрларига итоат этмаган ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилсада ҳамон қоида бузулиш ҳолатлари қайд этилаётгани ачинарли.
Вилоят бўйича 13 апрель санасида 164 та карантинни бузган шахслар аниқланди. Уларни ҳудудлар кесимида ўрганилганда энг кўп қоида бузуш ҳолатлари Наманган шаҳрида 45 та, Чуст туманида 26 та, Косонсой туманида 17 та, Поп ва Чуст туманида 16 та қайд этилди.
Улуғбек РЎЗИМАТОВ,
Наманган вилояти