Бельгия журнали ўзбек адибларини эътироф этмоқда
Ўзбекистон адабиёти бугун кўплаб хорижий давлатларнинг эътиборига сазовор бўлмоқда. Фаол ижод қилаётган ва асарлари дунё миқёсида эътироф этилаётган бир гуруҳ ижодкорларнинг асарлари Бельгиянинг Халқаро адабий электрон журнали “Atunis Galaxy Poetry”да чоп этилди.
Мазкур журналнинг янги сонида шоир Ғайрат Мажиднинг “Grief”, “One day…”, “In love” номли шеърлари (таржимон Мунира Норова), шоир Муҳиддин Абдусамаднинг “Shock”, “I love it when everything appears in white” (таржимон Гулноз Тожибоева) номли шеърлари, ёзувчи Муҳаббат Йўлдошеванинг “Rain”, “Spring rainfalls”, “Stars”, “Coffee and croissant” номли шеърлари инглиз тилида чоп этилди.
Ўзбек адабиёти намояндаларининг чет давлатлар китобхонлари қалбидан жой олаётгани, дунё халқлари ўзбек адабиёти билан танишиб бораётгани нафақат устоз ижодкорлар, балки ёшларга ҳам катта ғурур бағишламоқда.
ЎзА