Беларусда аҳолининг камайиши кузатилмоқда
Беларусда аҳолининг қисқариб боришига оид кўрсаткич бир йилда уч мартага ошди.
“Tut.by” бу хусусда расмий маълумотга асосланиб хабар тарқатган.
2021 йилнинг бошида мамлакат аҳолиси 9 миллион 349 минг 645 кишидан иборат бўлган. Бу бир йил аввалгига қараганда 60 минг 614 кишига кам бўлган.
2020 йилда эса бу кўрсаткич бир йил аввалгига қараганда деярли 19 минг кишига камайгани қайд этилган.
2020 йилда Минск аҳолиси 10 мингдан ошиқроққа камайган. “Мамлакат аҳолиси камайишининг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас, негаки “Белстат” бу ҳақдаги маълумотни эълон қилмаган”, дейилади “Лента.ру” хабарида.