Беларусь ва Украина давлат раҳбарлари учрашади
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко 4 октябрь куни Украинага ишчи ташрифни амалга оширади.
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко 4 октябрь куни Украинага ишчи ташрифни амалга оширади. Бу ҳақда Беларусь давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ишчи ташриф доирасида Лукашенко Житомирда ўтказилажак Беларусь -Украина ҳудудлараро II форумида иштирок этади.
Хабарда қўшимча қилинишича, Лукашенко ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида икки давлатнинг турли соҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро масалалар ҳақида ўзаро фикр алмашиш кўзда тутилган.