Беларусь фуқароларини Россия чегара ҳудудларига саёҳат қилишдан тийилишга чақирди
“Биз сизни огоҳлантирдик. Президент бир неча бор гапирди ва шундай деди: “Ҳурматли беларусликлар, илтимос, бугун Россияга, айниқса чегара ҳудудларига саёҳат қилишдан тийилинг. У ерда ҳар куни дронлар қуламоқда ва кўплаб нохуш ҳодисалар содир бўлмоқда. Махсус ҳарбий амалиёт тугамагунча, ҳеч ким сизнинг хавфсизлигингизни кафолатлай олмайди. Сиз ўзингиз ўйлаб, тўғри қарор қабул қилишингиз керак”, деди Беларус Хавфсизлик Кенгаши давлат котиби Александр Вольфович.
Шунингдек, у Украина Қуролли кучлари дрони Минск-Анапа автобусига “урилиши”ни бахтсиз ҳодиса деб атади.
“Беларус автобуси, айтайлик, уруш мақсади учун махсус танланмаган. Бу Брянск вилояти орқали ҳаракатланаётган тасодифий автобус ва икки магистрал орасидаги йўлда тасодифан қулаган дрон эди”, деди давлат котиби журналистларга.
Аввалроқ, Брянск вилояти раҳбари вазифасини бажарувчи Егор Ковальчук Минскдан Анапага йўловчиларни олиб кетаётган автобусга Украина дрони ҳужуми натижасида икки киши жароҳат олганини хабар қилган эди.
С.Раҳимов, ЎзА