Бектемирда кўчат экиш акцияси
Куни кеча пойтахтимизнинг Бектемир тумани "Забардаст" маҳалласида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси раиси бошчилигида Марказий Кенгаш ходимлари, партия фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Акция доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иштирок этиб, партия ходимлари ва депутатлар билан суҳбатлашди. Шаҳар ҳокими ана шундай тадбирларни ўтказиш ва ташкил этилган янги боғлардаги кўчатлар парваришини назорат қилишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф қилди. Ҳокимлик бундай боғларни кўпайтириб боришни давом эттиришини, уларнинг гуркираб, яшнаб кетишини назорат қилишда Ўзбекистон Экологик партияси аъзоларига таянишини айтиб ўтди.

Кўчат экиш акциясида маҳалла ҳудудидаги бўш майдонда эзгу ният билан турли дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ушбу боғ келгусида ҳудуд экологик муҳитини яхшилашда алоҳида аҳамиятга эга майдон бўлади.
М.Комилова, ЎзА