Байроғимиз ҳамиша ҳилпираб турсин
Халқаро, сиёсий тадбирлар ёки спорт мусобақалари бўладими мамлакатимиз байроғи кўтарилганда қалбимизда кўтаринки руҳ ҳукмронлик қилади. Фахр, ғурур туямиз.
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.


18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳрининг марказий қисми ҳисобланган “Мустақиллик” кўчаси бўйлаб тантанали марш юриши бўлиб ўтди.



Шундан сўнг вилоят мусиқали драма театри олдида “Миллат байроғи” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, унда иштирок этган ватан посбонлари, талаба-ёшлар ва воҳамиз аҳли ўзларининг давлатимиз рамзига бўлган ҳурматини намойиш этди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири