Байрам дастурхони тўкин бўлади
Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.
Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.Аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш, бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида ташкил этилаётган ярмаркаларга вилоятдаги таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари бириктирилган.
Ярмаркаларда фермер хўжаликлари, паррандачилик корхоналарининг сархил мева-сабзавот, полиз, гўшт, тухум ва бошқа маҳсулотлари нисбатан арзон нархларда сотилмоқда.
– Гўшт, тухум, мева-чеванинг барини шу ердан арзон нархларда сотиб олдик, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи Меҳринисо Қобулова. – Маҳсулотлар сифати жуда яхши. Савдонинг пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилаётгани барчамизга манзур бўлмоқда.