Байрамга мос эзгу ташаббус
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Наманган сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан ходимлар ва уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда жамият директори жамоа аъзоларини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, фаровонлик ва фаолиятида муваффақиятлар тилади.
[gallery-30892]
Байрам тадбири доирасида жамият тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг мактабга илк бор қадам қўяётган 38 нафар фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формалари топширилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан 40 нафар ишчи-ходимга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тарқатилди.
Бундай эзгу ташаббус ходимлар ва уларнинг фарзандларига байрамона кайфият улашиш баробарида жамоада ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА