Байрамга китоб совға қилиш яхши анъанага айланмоқда
Республика таълим маркази ходимларига янги йил байрами совғаси сифатида китоблар совға қилинди.
Бу йил «Asaxiy books» китоб дўконида энг кўп сотилган — бестселлер китоблар тўплами марказ ходимлари учун энг яхши совға бўлди.
Замонавий дарсликлар таълим соҳасида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг пойдеворини яратувчи таркибий қисмлардан биридир.
Дарслик яратишда иштирок этувчиларнинг ўзи эса кенг дунёқараш, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга, нутқи равон, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган шахслар бўлиши керак. Китоблар эса шахсда ана шундай ижобий сифатларни шакллантирувчи, ўз устида ишлашига кўмаклашадиган яхши дўстдир.

Шу боис ҳам бугун китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ходимларнинг ўз устида ишлашига кўмаклашиш мақсадида китоб совға қилиш марказ фаолиятида яхши анъанага айланди.