Бахтиёр Камалов лавозимидан озод қилинди
-
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 февралдаги № 46-сонли қарори билан Бахтиёр Баходирович Камалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори лавозимидан озод қилинди.
ЎзА