«Бавария» – клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони!
Аввал хабар берганимиздек, Қатар давлатида клублар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Германиянинг «Бавария» жамоаси биринчи, Месиканинг «Тигрес» клуби иккинчи ва Мисрнинг «Ал-Аҳли» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Дастлаб учинчи ўрин учун ўйин ўтказилди. «Ал Аҳли» - Бразилиянинг «Палмейрас» клублари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад мексикаликларга кулиб боқди – 3:2.
Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида «Бавария» ва «Тигрес» жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. 61-дақиқада Павар томонидан киритилган ягона гол европаликларнинг ғалабасини таъминлади.
Мазкур ғалаба «Бавария»нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иккинчиси эди. 2013 йилги кичик мундиалда ҳам бош соврин «Бавария»га насиб этганди. Ҳозирча кублар ўртасидаги энг кўп чемпионлик Испаниянинг «Реал» клубига тегишли бўлиб турибди – 4 марта. Бу кўрсаткич «Барселона»да учтани ташкил этяпти. «Бавария» сингари икки карра чемпионлик унвонига «Коринтианс» ҳам эга бўлган.
Жорий йилги мундиалнинг тўпурари «Тигрес» жамоаси ҳужумчиси Андре-Пер Жиняк бўлди. 35 ёшли Франциялик футболчи мусобақада 3та голга муаллифлик қилди. Иккита гол билан иккинчи бўлган полшалик Роберт Левандовски эса турнирнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган мукофотга лойиқ топилди.
Финал
«Бавария» (Германия) – «Тигрес» (Мексика) - 1:0
Гол: Павар 61ʼ
«Бавария»: Нойер, Зюле, Девис, Павар, Алаба, Коман (Коста, 73), Киммих, Сане (Муциала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).
«Тигрес»: Гузман, Реес, Салседо, Родригес (Кинёнес, 80), Писарро, Дуэняс, Акино, Рафаэл Кариока, Кинёнес, Гонсалес, Жиняк.
Огоҳлантиришлар: Дуэняс (42), Родригес (69), Кариока (90).