Баркамол авлод учун кенг имкониятлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида етти йўналиш бўйича ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат, рақс, тикиш ва бичиш, ёш қандолатчи, компьютер графикаси, инглиз, рус тиллари каби 53 та тўгарак фаолият юритмоқда.
1028 нафар ўқувчини ўз бағрига олган муассасада барча тўгарак хоналари зарур ўқув жиҳозлари ва анжомлар билан таъминланган. Малакали педагог ва мутахассислар кўмагида билим ва маҳоратини ошираётган ўғил-қизлар турли танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келаётир.
[gallery-9460]
Таъкидлаш жоиз, яқин кунларда мактаб ҳудудида 100 ўринга мўлжалланган қўшимча замонавий бино қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилиши арафасида. Ушбу бино қурилиши учун давлат инвестиция дастури доирасида 1 миллиард 516 миллион сўм сарфланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА