Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз
Тошкент вилояти 3-сектор ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти 3-сектор ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Айни синовли кунларда вилоят ички ишлар бош бошқармаси томонидан қатъий карантин тадбирлари олиб борилиши билан бир қаторда, 3-сектор ҳудудида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олинмоқда.
Хусусан, хайрия тадбири доирасида 3-сектор ҳудуди – Янгийўл шаҳар, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи 150 дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларгасанитария-гигиеник воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
“Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз” шиори остида ўтказилаётган хайрия тадбирида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳолидан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий тартибга амал қилиш, имкон қадар зарурат бўлмаганда уйдан чиқмаслик сўралмоқда.
Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.