Барчаси сабру қаноатга боғлиқ
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани эпидемиологик вазият жиҳатидан «қизил» ҳудуд ҳисобланади.
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани эпидемиологик вазият жиҳатидан «қизил» ҳудуд ҳисобланади.
Туманда ташкил этилган коронавирусга қарши курашиш махсус штаби аъзолари томонидан ҳудуддаги бир қатор тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан жойларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Туманда ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника, 47- ва 50-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда «Тезгузар» маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ врачлик пункти жамоаси билан пандемия даврида олиб борилиши керак бўлган санитария-эпидемиология ҳолати бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.
Жамоалардаги юздан ортиқ врач ҳамда ҳамширанинг “COVID-19” инфекциясига доир билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Ўқувларда тез тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган фуқаролар билан ишлаш, айниқса, пандемия шароитида ўта хавфли инфекцион касаллик аломатлари билан оғриган беморлар, яъни тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганларни алоҳида изоляцияга олиш, бошқа касалликлар билан дифференциал диагностика қилиш ҳамда касаллик кечишига қараб, уларни касалхона ёки уй шароитига олиш, шунингдек, уй карантинидаги фуқароларга дезинфекция тадбирларини мунтазам йўлга қўйиш каби жиҳатлар бўйича кенг тушунтириш ишлари ва муҳокамалар қилинди.
Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракати, жойларда тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтирилиши мазкур касалликнинг олдини олиш, тарқалиб кетишига йўл қўймасликка хизмат қилмоқда.