Банк ходимлари “ақл жанги”да курашди
Юртимизда меҳнат жамоаларида, ташкилотларда хизмат қилаётган ходимларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш, саломатликларини мустаҳкамлашда жойлардаги касаба уюшмалари ташкилотларининг муносиб улуши бор.
Ўзбекистон миллий банк тизимидаги касаба уюшмаси ташаббуси билан пойтахтимизда банк ходимлари ўртасида Касаба уюшмалари ходимлари кунига бағишланган шахмат турнири соҳа ходимларининг маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қилди.
Турнирда 50 нафар банк соҳаси ходимлари иштирок этиб, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини муносиб нишонлашди.
[gallery-9529]
Шиддатли кечган “ақл жанг”ларида 1-ўрин Миллий банкнинг Корпоратив алоқалар ва инвестициялар департаменти менежери Алижон Баҳромовга насиб этди. 2-ўриндан Ғазначилик Департаменти директори Хуршид Зайнутдинов, 3-ўридан эса Кредит қарздорликларини ундириш департаменти Балансга олинган мулкларни сотиш бўлими бошлиғи Аббосхон Камалходжаев жой олди.
Шунингдек, мусобақалар давомида Миллий банкнинг Бекзод Зияев, Зебинисо Азимова, Дилшод Қурбонов ва Саидаҳрор Эрматов каби ходимларига турнирдаги кучли еттиталикка кириш насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар, мусобақада фаоллик кўрсатганлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
ЎзА