Банк кўмаги – тадбиркорга мадад
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ўзмиллийбанк” АЖ Фарғона вилоятида нафақат хизмат кўрсатиш ва сервис тармоқларини фаол қўллаб-қувватлаш, балки ишлаб чиқариш, саноатни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Ёзёвон туманидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “AGROLID” МЧЖ ўз фаолиятини кенгайтиришда мазкур банк кўмагидан фойдаланди. Умумий қиймати 4 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида банкдан 3 миллиард сўмга яқин кредит ажратилиб, хориждан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди ва 120 та доимий иш ўрни яратилди.
- Ёзёвон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази орқали 50 нафарга яқин ижтимоий дафтарлар рўйхатида турган хотин-қизларни ўқитиб, уста-шогирд анъанаси асосида иш юритяпмиз, - дейди корхона раҳбари Феруза Мамасодиқова. - Ҳар ойда ўртача 65-70 минг дона болалар, аёллар кийим-кечаклари ишлаб чиқаришга киришдик. Маҳсулотларимиз МДҲ давлатлари ва Польшага экспорт қилинмоқда. Бу йил халқаро савдо кўргазмаларида қатнашиб, янги ҳамкорлик келишувларига эришиш ва экспорт географиясини кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
[gallery-22018]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА