Банк ходимлари саховати
Хабарингиз бор, Президентимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Хабарингиз бор, Президентимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Ушбу хайрли ташаббусга ҳамюртларимиз лаббай деган ҳолда ўзаро бирлашиб, муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб ўзининг олийжаноб фазилатларини намоён этмоқда.
Хусусан, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Фарғона вилояти, шаҳар ва туман филиаллари ходимлари ойлик маошларидан коронавирус пандемиясига қарши кураш ва барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига 412 миллион 165 минг сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берди.
Фарғона вилоятидаги барча фуқаролар номидан банк раҳбарияти ва ходимларига синовли кунларда меҳр-саховат, ҳиммат каби юксак фазилатлари билан халқимизга мададкор бўлаётганлигини эътироф этиб, савобли ишларида куч-ғайрат тилаймиз.
Фарғона вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.